Ўзбекистон | 13:08 / 13.03.2020
16323
1 дақиқада ўқилади

Айрим абитуриентлар ижодий имтиҳон билан биргаликда мажбурий учта фандан тест топширади

Давлат тест маркази педагоглик соҳасини танлайдиган абитуриентларга муҳим маълумот билан чиқди

Фото: KUN.UZ

2020/2021-ўқув йилидан бошлаб алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартиби жорий қилинади.

Давлат тест маркази хабарига кўра, бу педагогик фаолиятда умумтаълим фанлари муҳим ўрин тутишини инобатга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта фанлар бўйича тест синовлари топшириладиган таълим йўналишлари:

5111100 – Мусиқа таълими.
5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси.
5112000 – Жисмоний маданият.
5112300 – Мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт.

Билдирилишича, мажбурий учта фан бўйича тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид