Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш мезонлари аниқлаштирилди
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тўғрисидаги низом тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагилар:
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида низом;
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан баҳоланади.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва ташкилотчилари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, у кластерларга ажратилган ёки бириктирилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, хомашёни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашга инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда қайта ишланган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш ҳамда фермер хўжаликларини молиявий манфаатдорлигини таъминлаш каби кўрсаткичларни ўз ичига олади.
Кластерлар фаолиятини баҳолаш ваколатли орган томонидан ҳар йили феврал ойининг якунига қадар амалга оширилиб борилади.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва маҳсулот етиштириш самарадорлиги:
кластерга ажратилган ёки бириктирилган ер майдонларининг ирригация-мелиорация ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилган тадбирлар:
а) ички суғориш тармоқларини тозаланганлиги (шунингдек, зовурларни қазиш) ва ундаги иншоотларни реконструкция қилинганлиги;
б) ер участкасини сақлаш шартларига ва сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилганлиги, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари кўрилганлиги, шунингдек ушбу мақсадлар учун ўз маблағларини ажратганлиги;
в) мелиоратив ҳолати ёмон, фойдаланишдан чиққан ва сув таъминоти оғир бўлган ер майдонларини яхшилаш бўйича зарур тадбирларнинг амалга оширганлиги;
г) суғориладиган ерларни шўр босиши ва захланиши, ерларнинг ва сув манбаларининг ифлосланиши ва зарарланишини олдини олиш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;
д) замонавий сув тежамкор (томчилатиб суғориш тизими) технологияларни жорий этилганлиги;
е) ер участкасидан қонун ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари асосида мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланганлиги;
ё) ер участкалари майдонлари узоқ муддатли ер ижара шартномасида белгиланган ўлчамларга нисбатан камайтириб юбориш ҳолатларига, суғориладиган майдонларга асоссиз равишда бино-иншоотлар қурилганлиги ёки бошқа турдаги зарар етказилганлиги;
Пахта ҳосилини етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилинганлиги:
а) кластерлар томонидан қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, алмашлаб экиш тизимини қўлланганлиги;
б) пахтанинг янги навларини яратиш, синаш, сифатли уруғларни тайёрлаш, етиштиришнинг илмий асосланган агротехнологияларини жорий этиш ва илмий-тадқиқот муассасалари олим ҳамда мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган янги ишланмаларни татбиқ этилганлиги;
в) кластерлар ва фермер хўжаликларида пахтани етиштириш ва ҳосилни териб олиш жараёнида қўл кучини камайтириш ва механизация даражасини ошириш бўйича юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари билан таъминланганлиги;
Кластерлар ва пахта хом ашёсини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида шартнома муносабатлари ва пахта хомашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш:
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисоб-варақларида айланиши таъминлаганлиги;
пахта хом ашёсини етиштириш бўйича шартномаларнинг расмийлаштирилганлиги;
фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун аванс маблағларининг ўз вақтида ажратилганлиги ва уруғлик чигит, ёнилғи мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини узлуксиз етказиб берилганлиги ҳамда мазкур ресурсларнинг захираси яратилганлиги;
қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилганлиги;
пахта хом ашёсини етиштириш бўйича шартнома шартларини бажарилганлиги;
Молиявий кўрсаткичлар:
а) етиштирилган пахта хом ашёсини фермер хўжаликларидан харид қилиш ва шартномага асосан якуний маблағларни ўз вақтида тўлаб берилганлиги;
б) ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг ўз вақтида тўлиқ қопланганлиги;
в) пахта тўқимачилик кластер корхоналари фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилган пахта хомашёсини қайта ишлаб, якуний ишлаб чиқилган юқори қўшилган қийматли маҳсулот ҳисобидан фермер хўжаликларига қўшимча ҳақ тўлаганлиги;
Кластерларда қайта ишлаш қувватларини мавжудлиги:
пахта хомашёсини қайта ишлаш бўйича:
а) тегирмон усулида;
б) пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктларининг бино ҳамда иншоотлари 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан баҳолаш қийматида сотиб олинганлиги;
в) ўз маблағи ҳисобидан янги пахтани қайта ишлаш корхонасини ташкил этилганлиги.
Толани қайта ишлаш ва юқори қийматли рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қувватларни яратилганлиги:
а) ип-калава (аралаш ип калава);
б) ип-газлама (аралаш ип-газлама);
в) трикотаж мато;
г) матони бўяш;
д) юқори қийматли рақобатбардош тайёр маҳсулотлар.
Пахта хом ашёсини тўлиқ қайта ишлаш ва тўқимачилик ҳамда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича вертикал интеграциялашган ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича зиммасига қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини бажарилганлиги.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва экспортга йўналтириш бўйича ярим тайёр ва юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқарилганлиги, ички ва ташқи бозорга йўналтирилганлиги:
а) чигитдан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш;
б) тайёр трикотаж маҳсулотларини экспортга йўналтириш;
Пахта толасини мажбурий маркировка (тамғалаш) ва автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш тизимини жорий этилганлиги.
Бўлғуси пахта ҳосили ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни суғурталанганлиги.
Соҳага ахборот коммуникация технологияларини жорий этилганлиги, бунда ишлаб чиқариш, транспорт, агротехник тадбирлар ва тижорат банки билан интеграциялашганлиги, “онлайн” назоратни йўлга қўйилганлиги.
Мавзуга оид
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
19:46 / 30.09.2024