Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Шодмонов: Коронавирусга чалинганлар орасида оғир аҳволдаги беморлар йўқ
Ўзбекистон шифохоналарида 641 киши карантинда сақланмоқда. Улар орасида Сеулдан олиб келинган 212 нафар фуқаро ҳам бор.
Фото: Ўзбекистон 24
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар сони 8 нафар бўлиб, улар орасида оғир аҳволдаги беморлар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов “Ўзбекистон 24” канали орқали берган интервьюсида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда шифохоналарда 641 нафар фуқаро карантинда турибди. Улар орасида Сеулдан олиб келинган 212 нафар фуқаро ҳам бор.
“Уларда касаллик йўқ, лекин бемор билан яқин мулоқотда бўлишган”, деди Шодмонов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқиши билан боғлиқ яна икки ҳолат ҳақида хабар берди. Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори бўлган аёлнинг қариндошларидан бирида ва 14 март куни Лондондан Тошкентга келган бир ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025