Жаҳон | 22:29 / 16.03.2020
7723
1 дақиқада ўқилади

Корея, АҚШ ва Европада машинадан тушмасдан коронавирусга текширувдан ўтиш мумкин бўлди

Европа мамлакатларида, хусусан Германия ва Буюк Британияда текширувнинг бу усули оммалашиб бормоқда.

Жанубий Корея, Европа ва АҚШда коронавирус диагностикаси учун автостанциялар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Касалликни аниқлашга таҳлил топшириш учун автостанция дарчаси олдида автомобиль ойнасини тушириб, оғизни очиш кифоя. Тампон ёрдамида тилдан проба олинади. 

Жанубий Корея фуқаролари биринчилардан бўлиб машинадан тушмасдан вирусга таҳлил топширишга муваффақ бўлди. Бу ерда таҳлил олувчи автостанциялар февралдаёқ пайдо бўлганди ва юз минглаб кишилар текширувдан ўтказилди.  

 Европа мамлакатларида, хусусан Германия ва Буюк Британияда текширувнинг бу усули оммалашиб бормоқда. АҚШнинг айрим штатлари - Колорадо, Вашингтон ва Ҳавайида ана шундай таҳлил олувчи автостанциялар пайдо бўлмоқда. 

Касаллик юқтирганларни тезлик билан аниқлаш ва уларни изоляция қилиш коронавирусга қарши курашишдаги энг самарали стратегиядир. Айнан мана шу йўл Сингапурда касалликнинг кенг тарқалиб кетишини тўхтатиб қолди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид