Amazon коронавирус эпидемияси шароитида 100 минг янги ишчи ёлламоқчи
Amazon компанияси АҚШда коронавирус эпидемияси шароитида уйларида карантинда қолаётганларга маҳсулотлар етказиб бериш учун омбор ишчилари ва курьерларни ёлламоқчи. Ҳаммаси бўлиб 100 минг ишчи ёллаш режалаштирилган.
Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди. АҚШда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вирус тарқалиши олдини олиш учун уйларда қолиш кераклиги ҳақидаги тавсиялари уйларга товарларни етказиб беришга талабнинг ошишига олиб келган. Шу сабабли компания 13 март куни мижозларни етказиб беришларда ушланишлар бўлиши мумкинлиги ва баъзи товарлар йўқлигидан огоҳлантирган.
Компанияда вақтинчалик иш ўринларини АҚШнинг бир қатор штатларида коронавирусга қарши кураш доирасида ёпилган бар, ресторан ва кинотеатрлар ходимлари эгаллашига умид қилинмоқда. Компания янги ишчиларни ёллаш ва амалдаги ходимларини рағбатлантириш мақсадида соатбай иш ҳақини оширишга қарор қилган. Мисол учун, АҚШда соатбай иш ҳақи 2 долларга, Буюк Британияда 2 фунт стерлингга, Европанинг кўплаб давлатларида тахминан 2 еврога оширилади. Компания бу мақсадда 350 млн доллар ажратмоқчи.
Шунингдек, Amazon ўз ишчилари хавфсизлигини таъминлаш учун тиббий мутахассислар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда.
Мавзуга оид
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
14:05 / 24.08.2024