Автобус ва бозорлар доимий дезинфекция қилинмоқда – Баҳром Алматов
Автобусларда ва уларнинг охирги тўхташ бекатларида, савдо комплексларида шу корхона ходимлари томонидан дезинфекция тадбирларини амалга ошириш тавсия қилинган ва улар назоратга олинган.
Давлат санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги раҳбари Баҳром Алматовнинг маълумот беришича, Ўзбекистонда 100дан ортиқ дезинфекцияловчи восита турлари рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг барчаси ишлатилишига рухсат берилган.
«Бозорларда одамлар камайган пайтда дезинфекция ишлари ташкил қилинмоқда. Вируснинг ташқи муҳитда яшовчанлиги жуда пастлигини ҳисобга олсак, профилактика сифатида қилинаётган дезинфекциянинг самараси юқори.
Айниқса, автобусларда ва уларнинг охирги тўхташ бекатларида, савдо комплексларида шу корхона ходимлари томонидан дезинфекция тадбирларини амалга ошириш тавсия қилинган ва улар назоратга олинган», дея маълумот берди Баҳром Алматов.
Бундан ташқари, Давлат санитария-эпидемиология назорат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабековнинг қўшимча қилишича, дезинфекция қилишда дезинфекцион воситанинг маълум муҳитдаги концентрациясига муҳим эътибор берилади. Очиқ ҳавода эса дезинфикцион тадбир ўтказиш имкони йўқ.
«Буни инобатга олган ҳолда ҳозир айнан намлик усули билан ишлов бериб, вируснинг бир одамдан иккинчи одамга ўтишини чеклашга ҳаракат қиляпмиз», дея қайд этди у.
Мавзуга оид
09:19 / 09.06.2024
ССВ ёз фаслида саломатликни сақлашнинг 7 муҳим қоидасини эслатди
20:35 / 27.04.2021
Ўт ўчириш машинасида бозорга хлор сепиш – одамлар устидан кулиш эмасми?
18:27 / 26.04.2021
Андижон ва Сурхондарёда ўт ўчириш машиналари одамлар устига хлорли сув сепиб кетди
17:26 / 03.01.2021