Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нобуд бўлган ҳайвон жасадини кремация қилиш тартиби белгиланди
Адлия вазирлиги нобуд бўлган ҳайвон жасадини кремация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди.
Низом нобуд бўлган ҳайвонлар жасадларини кўздан кечириш, ташиш, вақтинча сақлаш ва кремация қилиш тартибини белгилайди.
Кремация – нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини махсус техник ускуналар (крематорий) ёрдамида юқори ҳароратда ёндириш орқали уларнинг биологик қолдиқларини тўлиқ йўқ қилиш усули.
Низомга мувофиқ:
-
ҳайвон нобуд бўлгани аниқланганда унинг эгаси шу куннинг ўзида масъулларга хабар бериши лозим;
-
жасад махсус транспорт ёки ёпиқ контейнерда крематорийга олиб борилади;
-
кремациягача махсус жойда сақланади, сақлаш муддати қоидага кўра 24 соатдан ошмайди;
-
юқумли касаллик аниқланганда ёки ўлим сабаби номаълум бўлганда кремация амалга оширилади;
-
кремациядан кейин қолган кул ва қолдиқлар йўқ қилинади ҳамда далолатнома расмийлаштирилади.
Хавфсизлик талабларига кўра, ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади, фойдаланилган жойлар ва ускуналар дезинфекция қилинади, жасадни очиқ ҳолда ташиш ва сақлаш тақиқланади.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
15:54 / 25.11.2024
Ҳиндистондаги касалхонада вафот этган эркак кремациядан олдин ўзига келди
20:42 / 09.08.2024
Хитойда протез тайёрлаш учун крематорийлардан 4 минг мурда ўғирлангани маълум бўлди
09:19 / 09.06.2024