Ўзбекистон | 08:40 / 17.03.2020
6799
2 дақиқада ўқилади

Германиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқаролар тўғрисида маълумот тўплаш бошланди

Франкфурт-Майн шаҳридан чартер рейсларини ташкил этиш учун Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган фуқаролар тўғрисида маълумот тўплаш бошланди

Фото: REUTERS

Ташқи ишлар вазирлигининг оператив штаби Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги бош консулхонаси консуллик округида бўлиб турган фуқароларга мурожаат қилди.

Ўзбекистон бош консулхонаси маълумотига кўра, 2020 йил 16 март куни Франкфурт-Майн шаҳридан (Германия) чартер рейсларини ташкил этиш учун Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот тўплаш бошланди.

Шу муносабат билан бош консулхона қизиқиш билдирган фуқаролардан қуйидаги маълумотларни [email protected] ва [email protected] электрон почта манзилларига юборишни сўрайди:

Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси;

ҳозирда бўлиб турган жойи тўғрисидаги маълумотлар;

Uzbekistan Airways АЖнинг Тошкент шаҳрига рейси учун амалдаги авиачипта нусхаси (мавжуд бўлса).

Чартер рейси вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда маълум қилинади.

Боғланиш маълумотлари:
С.Комилов - консул, тел: +49 (30) 394 098 – 17;
М.Азимов - биринчи котиб (туристик компаниялари учун), тел: +49 (30) 394 098 – 13;
Ш.Ғуломов - атташе, тел.: +49 (30) 394 098 – 30;
Н.Мамажонов - консул, тел.: +49 173 888 73 72;
Франкфурт-Майндаги Uzbekistan Airways АЖ ваколатхонаси, тел: +49 172 699 34 04; +49 172 699 34 02; +49 172 699 34 01.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид