New Medical Technologies МЧЖ: Лимфотропизмли вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули
Ўзбекистонда халқаро ва ҳукумат даражаларида ОИВ-инфекцияси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишининг олдини олиш учун самарали чоралар кўрилмоқда:
Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 8 сентябрдаги 55/2 Резолюциясига асосан қабул қилинган «БМТнинг минг йиллик декларацияси»га, 2004 йилги “Европа ва Марказий Осиёда ОИВ/ОИТСга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида”ги Дублин Декларацияси ва бошқа ҳужжатларга қўшилди;
- Шарқий Европа ва Марказий Осиёда ОИВ/ОИТС бўйича БМТнинг бирлашган дастури – UNAIDS фаолият кўрсатмоқда;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги №ПҚ-3493-сонли «Ўзбекистон Республикасида одам иммун танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди;
- «Донорлик қони ва унинг компонентлари тўғрисида» Қонун қабул қилинди, унда донорлик қони ва унинг компонентларидан фойдаланиш хавфсизлиги бандлардан бири сифатида мустаҳкамланган;
- «Одам иммун танқислиги вируси (ОИВ-инфекцияси) келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун амал қилмоқда;
- Қиймати қарийб 50 миллион долларни ташкил қилувчи 2018-2022 йилларда ОИВ-инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури қабул қилинди;
- Давлат республикада ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни барқарор молиялаштириб келмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатларнинг барчаси ўзининг ижобий натижаларини бермоқда: одамларнинг ўз соғлиғига ва яқинларининг соғлиғига нисбатан масъулият даражаси ўсяпти,ўз вақтида профилактика чораларини қабул қилиш ва ОИВ-инфекцияси билан яшаётган одамларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди, ОИВ онадан янги туғилган чақалоққа ўтадиган ҳолатлар сони 2013 йилдаги 2.3% дан 2018 йилда 0.3% гача камайди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йил якуни ҳолати бўйича мамлакатимизда 41 мингдан ортиқ киши ОИВ-инфекцияси билан яшамоқда.
Ўтган 2019 йилда Самарқанд вилоятида никоҳдан ўтаётган жуфтликларнинг тўйолди тиббий кўрикдан ўтиши жараёнида 45 нафар куёвда ОИВ-инфекцияси аниқланган. Никоҳдан ўтаётган шахслар учун бепул бўлган давлат соғлиқни сақлаш муассасаларидаги мажбурий тиббий кўрик, касалликнинг ўтиш механизмини узган ва унинг кейинги тарқалишининг олдини олган ҳолда, яхшиликка хизмат қилмоқда. Касаллик илк босқичда ўз вақтида аниқланганида ва профилактика чоралари зудлик билан кўрилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилганида ОИВ-инфекцияси билан яшаётган одамлар, ўзининг касаллиги ҳақида билиб, унинг кейинги тарқалишига йўл қўймасдан тўлақонли ҳаёт билан яшайди.
ОИВ диагностикасининг сифатини яхшилаш — давлат раҳбари томонидан касалликнинг олдини олиш бўйича белгиланган асосий вазифалардан биридир. Бу борада аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатламлари учун дастурлар амалга оширилмоқда, мамлакат тиббий муассасаларида ОИВ экспресс-диагностикаси бўйича акциялар ўтказилмоқда, қимматбаҳо чет эл илғор технологиялари жалб қилинмоқда, уларнинг вазифаси касалликнинг тарқалишини тўхтатиш ҳисобланади.
Бугунги кунда ОИВ-инфекцияси, В сурункали вирусли гепатити (ВСВГ) ва С сурункали вирусли гепатити (ССВГ)ни даволаш муаммоси қониқарли ечимга эга эмас. Аксар инфекциялардан фарқли ўлароқ, вирус билан зарарланган одам В гепатити (HBV), С гепатити (HCV) вируслари ва одам иммун танқислиги вируси (HIV)нинг манбаи ҳисобланади. Бу ҳолда инфекция манбаига қарши курашиш тўлиқ истисно қилинади. Вирусларнинг юқиш механизмлари ва уларнинг йўлларини «кесиш» – HBV-, HCV- ва HIV-инфекциялари тарқалишига қарши курашишнинг ягона йўлидир.
Ўзбекистонда донорларни HBV-, HCV- ва HIV- инфекциялари бор-йўқлигига текшириш қон плазмасининг иммунферментли таҳлили (ИФТ) методи билан амалга оширилади. Одамларни худди шу инфекцияларга чалинганликка текшириш қон плазмасининг полимеразали занжирли реакцияси (ПЗР) методи билан амалга оширилади. Айтиш жоизки, ИФТ ва ПЗР бугунги кунда тестдан ўтказишнинг энг илғор усуллари бўлишига қарамасдан, улар идеал тарзда ишончли эмас. Ушбу методларнинг ҳар бири тадқиқ қилинаётган материалда муайян миқдорда вирусли зарралар мавжуд бўлишини талаб этади – бу методларнинг сезгирлик бўсағаси ҳисобланади. Агар тадқиқ қилинаётган материалда вирусли зарралар сезиларли даражада кам бўлса, унда таҳлил натижаси шубҳали ёки сохта салбий бўлади. Тестдан ўтказишда ИФТ ва ПЗР усулларининг сохта салбий натижалари реципиентларнинг ушбу инфекцияларни юқтирганлиги сабабчиси бўлиши мумкин.
Фуқароларга маҳаллий ишланма – лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулини тақдим этамиз. Ушбу усул ООО New Medical Technologies МЧЖ компаниясининг илмий-техникавий базасида ишлаб чиқилган бўлиб, халқаро даражада тан олинган. Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулига Ўзбекистон, АҚШ, Европа, ЖАР, Исроил, ARIPO патент идораларининг патентлари олинган.
Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули қуйидагиларга мўлжалланган:
- биологик муҳитларнинг лимфотропизмга эга бўлган HBV, HCV ва HIV га чалинганини аниқлашда ИФТ ва ПЗР тадқиқотларнинг ҳаққонийлигини ошириш учун;
- донорлик қони ва пациентларни тестдан ўтказишда сохта салбий реакцияларни истисно қилиш учун;
- биологик материалда (донорлик қони, плазма ва бошқа қон ҳосилаларида) вирусли зарралар ИФТ ёки ПЗР методларининг сезгирлик бўсағасидан паст бўлганида вирусларни аниқлаш учун;
- амалий соғлиқни сақлаш соҳасида қўллаш учун ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқилган ва таклиф қилинаётган кимёвий ва физикавий омилларнинг вирусга қарши самарасини баҳолаш учун. Ушбу усул аналогларга эга эмас.
Қўлланиши
Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули турли даражадаги диагностика лабораторияларида, донорлик қони ва унинг компонентларини тайёрлаш бўйича станцияларда, кимёвий ва физикавий омилларнинг вирусга қарши самарасини назорат қилишда қўллаш учун тавсия этилади.
Сохта салбий натижаларни истисно қилишга мисол сифатида тадқиқотлар натижаларини келтирамиз.
ЎзР ССВЭпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти (ЭМЮКИТИ) базасида донорларнинг қонини лимфоцитлар миқдори ва қон плазмасига параллел равишда ПЗР методи билан тестдан ўтказиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилди. Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда 309 та донор кўрикдан ўтказилди. қон плазмасининг ПЗР тадқиқотида ДНКHBV донорларнинг 6 тасида (1,95%) аниқланди, лимфоцитлар цитоплазмасининг таркиби тадқиқ қилинганида эса ДНК HBV 23 кишида (7,45%) аниқланди. Яъни ПЗР тадқиқотда 17 та донорда натижа сохта салбий бўлиб чиқди.
Бундан олдин темир йўл қон қуйиш станцияси билан ҳамкорликда ҳам худди шундай тадқиқотлар ўтказилганди. Хусусан ПЗР методи ёрдамида 79 та донордан 1 тасида ДНК HBV, 2 тасида РНК HСV аниқланган, РНК ОИВ эса аниқланмади. Лимфоцитлар цитоплазмаси таркибинингПЗР тадқиқотида ДНК HBV – 9 та донорда, РНК HСV – 2 та донорда, РНК ОИВ эса 1 та донорда аниқланди. Демак, қон плазмаси ПЗРда ДНК HBV бўйича 8 та ҳолатда ва РНК ОИВ бўйича 1 та ҳолатда натижа сохта салбий бўлган.
Муаллифлар ушбу методика асосида бепул диагностика қилиш учун Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулини бутун республика бўйичаОИТС-марказларига ва қон қуйиш станцияларига беғараз фойдаланишга бериш ташаббуси билан чиқмоқда. Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усуликасалликни илк босқичларида ҳатто паст титрларда ҳам аниқлай олади, ИФТ ва ПЗР каби инфекцион касалликларга ташҳис қўйишнинг илғор методлари эса ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Реакциянинг ишончли ҳаққоний натижасига эга бўлиш учун ИФТ ва ПЗР тадқиқотда тадқиқ қилинаётган биоматериалда антитаначалар ёки вирусли зарраларнинг муайян сони мавжуд бўлиши талаб қилинади; агар уларнинг концентрацияси ИФТ ёки ПЗРнинг сезгирлик бўсағасидан паст бўлса – реакция натижаси шубҳали/сохта салбий бўлиши мумкин. Ушбу усул, сохта салбий тест натижаларини истисно қилган ҳолда, касалликни эндигина пайдо бўлган илк даврида аниқлаш, вирус концентрацияси ПЗРнинг сезгирлик бўсағасидан паст бўлганида ОИВга чалинганлик даражасини белгилаш имконини беради, бу эса ретровирусли терапияни касалликнинг бошланғич босқичида бошлашга имкон яратади.
Касалликларнинг пасайиш тенденцияси кузатилаётган мамлакатларда самарали профилактика чоралари жорий этилган. Ўз вақтида қилинган аниқ диагностика эса профилактиканинг асосий воситаларидан бири бўлиб, у касаллик тарқалишининг олдини олади. Бунда нафақат ОИВ-инфекцияси ташувчиларини ижтимоий мослаштириш ва уларнинг ретровирусли терапияга амал қилишига урғу бериш, балки, ОИВ тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларни кўрган ҳолда, диагностика ва профилактика ишларини кучайтириш ҳам – ўз қўлимизда.
Ишлаб чиқувчилар Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулини ОИТС-марказлари ва қон қуйиш станцияларига беғараз беришга тайёр – ушбу методни қон қуйиш станциялари амалиётига жорий этиш донорларнинг қонини тест қилганда сохта салбий натижаларни ва реципиентларнинг донорлик қони орқали касалланишини истисно қилади, HBV, HCV ва HIVдиагностикасининг ҳамда вирусга қарши терапиянинг самарадорлигини назорат қилиш методининг ишончлилигини оширади.
Лимфотропизмга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули ҳақида батафсил маълумотни:
Сайт: nmt.uz
Телефонлар:
+99898 3007392 (қўнғироқлар учун)
+99890 3512090 (Telegram учун)
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:50 / 22.10.2024
Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади
15:00 / 15.04.2024
Икки нафар ОИВ инфекцияли беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
17:17 / 30.11.2023
Сўнгги 36 йилда 48 минг ўзбекистонликда ОИТС аниқланган – Санэпидқўм
07:22 / 28.07.2023