Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар томонидан 5 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар ушлаб қолинди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари контрабандаси ва ноқонуний муомаласини олдини олишга доир тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Т.В. исмли шахс ёнида “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Шунингдек, унинг жиноий шериклари бўлмиш 6 нафар шахслар ҳам аниқланиб, улар гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф муомалага киритаётган вақтда қўлга олинган.
Ўтказилган тадбир давомида 3 кг 565 грамм “гашиш”, 1 кг 997 грамм “опий” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.
Терговга қадар текширув давомида юқоридаги гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан ноқонуний йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб ўтилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276, 273 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.
Мавзуга оид
09:50
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026