Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод метро линиясида ҳаракат тикланди
Янги метро станцияларини ишга туширишга тайёргарлик кўриш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан мазкур йўналиш вақтинча ёпилган эди
Юнусобод метро линиясида ҳаракат тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.
Бугун, 19 март куни Юнусобод йўналишида янги метро станцияларини ишга туширишга тайёргарлик кўриш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан мазкур йўналиш вақтинча ёпилган эди.
Хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда ҳаракат қайта тикланди. Юзага келган ноқулайлик учун узр сўралган.
Аввалроқ, Тошкент метроси учун яна 10та “Москва” вагони харид қилиниши тўғрисида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
16:30 / 10.06.2026
“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
11:09 / 02.05.2026
Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли соат 5:00 дан ишлай бошлади
23:31 / 18.03.2026