Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилади
Марказ Тошкент давлат аграр университети ҳузурида ташкил этилади.
Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилади.
Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
• агросаноат мажмуида замонавий техника ва технологиялар, шу жумладан, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, рақамли инновацион технологиялар ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ўз фаолиятини самарали ташкил эта оладиган раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
• агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг эгаллаган билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олишга, аграр соҳада олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган таълим жараёнини ташкил этиш;
• хорижий давлатлар экспертлари ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича илғор тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъектлари мугахассисларини жалб этган ҳолда агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун даврий равишда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш;
• “Агробизнес ва бошқарув” йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари асосида юқори ташкилий ва касбий даражада ташкил этиш учун зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани яратиш;
• агросаноат мажмуи тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, агрокластерлар ва хусусий корхоналар билан ҳамкорликда бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун малакавий амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш;
• таълим жараёнини замонавий усулларда сифатли ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича тизимли таҳлил ва мониторинг юритиш, шунингдек, раҳбарлик лавозимларида ишлаш учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни талаб этиладиган даражада таъминлаш мақсадида доимий равишда касбий кўникма ва лаёқатнинг ривожланиш динамикасини баҳолаб бориш.
Мавзуга оид
21:59 / 24.03.2026
Ўзбекистон Италиядан сунъий интеллект билан ишлайдиган агротехнологияларни харид қилади
08:06 / 13.09.2025
Сирдарёда учувчисиз технологиялар саноат кластери очилиши мумкин
19:01 / 03.03.2025
Сифатли навларни яратиш тажрибасини ўрганиш бўйича Италия билан ҳамкорлик қилинади
14:53 / 17.02.2025