Ўзбекистон | 08:06 / 13.09.2025
3408
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда учувчисиз технологиялар саноат кластери очилиши мумкин

Россиянинг Томск вилояти губернаторининг агросаноат сиёсати ва табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари Михаил Ратнер бошчилигидаги делегация Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида иштирок этди.

Фото: Дунё

Делегация таркибидан Томск бизнесининг озиқ-овқат саноати, ўрмон хўжалиги комплекси сувни тозалаш бўйича замонавий ечимларни таклиф қиладиган корхоналар раҳбарлари ўрин олди.

Ташриф доирасида Томск вилояти делегацияси ҳудуддаги Эркин иқтисодий зонага ташриф буюрди. Кулолчилик ва чарм буюмларидан тортиб, желатин, оқсил ва ҳатто атиргулларгача бўлган кенг турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи Peng Sheng кластерининг ишлаб чиқариш майдонлари кўздан кечирилди. Делегация аъзолари "Султон" фермер хўжалигида ҳам бўлди.

Томск вилояти озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун хомашё, хусусан, маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр экани таъкидланди. Сибир қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти кенг халқаро алоқаларга ва қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва янги технологияларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ютуқларга эга. Томск вилояти Ўзбекистонга Сибирдаги энг йирик мева ва резавор мевали питомник "Бакчарское" ОАЖдан резавор экинлар кўчатларини ҳам етказиб бериши мумкин.

Шунингдек, чорвачилик соҳасида ҳамкорлик йўналишлари ва ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликнинг бошқа имкониятлари, хусусан, электроника ва учувчисиз технологияларнинг минтақавий саноат кластерини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид