Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илмий ходимларга «уйдан иш жойига – иш жойидан тўғри уйга» тамойили асосида ишини ташкил этиш тавсия этилди
ФА илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларига ташриф буюрувчи шахсларни фақат шахсий ҳимоя воситалари ҳамда гигиена воситаларини қўллаган ҳолда киритиш мажбурий тартибда жорий этилади
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси баёнот билан чиқди.
Унда айтилишича, 2020 йил 24 март кунидан бошлаб ЎзР ФА тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларида масофадан туриб иш жараёнини ташкил этиш йўлга қўйилади ҳамда муассаса биноси ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш учун ички буйруқ асосида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланади.
Шунингдек, мазкур ходимлар шахсий ҳимоя (маска) воситалари билан таъминланиши шарт экани айтилади.
ФА илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларига ташриф буюрувчи шахсларни фақат шахсий ҳимоя воситалари (маска) ҳамда гигиена воситаларини (спиртли антисептик) қўллаган ҳолда киритиш мажбурий тартибда жорий этилади.
Бугунги кундаги ҳолатдан келиб чиқиб ҳамда шахснинг соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари ходимларига “уйдан иш жойига – иш жойидан тўғри уйга” тамойили асосида ўз иш фаолиятини ташкил этиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
07:30 / 23.09.2025
ФА президенти Халқаро фанлар академиялари ассоциацияси академиги унвонини олди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
11:47 / 31.07.2025