14:19 / 24.03.2020
5797

Онлайн аукционда 4,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Онлайн аукцион орқали 851 та автомобиль рақамлари сотилди

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 16-22 мартларида “ЎзРТХБ” АЖда 1,1 трлн сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 438,9 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдоларининг ҳажми 1 трлн сўмдан 928,9 млрд сўмгача камайди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати 0,5 млн. АҚШ долларни ташкил этди. Экспорт таркибида ўсимлик ёғининг улуши 58 фоиз, полимер маҳсулотларнинг улуши 29 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг улуши 13 фоизни эгаллади.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 117,0 млрд сўмни ташкил этди, бу аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан икки маротаба кўп.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 78,6 млрд сўмни ташкил этиб, 2 фоизга ўсди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 17,6 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 851 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,4 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 18,3 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,6 фоиз иккинчи ва 34,1 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Top