Жаҳон | 20:39 / 24.03.2020
16099
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Қирғизистон билан чегарасини ёпди

Аввалроқ Тожикистон Ўзбекистон, Афғонистон ва Хитой билан чегараларини ёпганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, 24 март ҳолатига Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган.

Фото : ТАСС

24 мартдан бошлаб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ёпилади. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ вакили маълум қилди.

"Мавжуд вазият туфайли 24 мартдан бошлаб тожик-қирғиз чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари вазият барқарорлашгунига қадар ёпилади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, бу чеклов Тожикистонга кириб келаётган мамлакат фуқаролари ва Тожикистондан чиқиб кетаётган хорижликларга, юк машиналари ҳайдовчилари, Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳукумат делегацияларига тааллуқли эмас.

Мавзуга оид