Жамият | 14:56 / 25.03.2020
6054
1 дақиқада ўқилади

Ҳамкорликда бизнес қилиш баҳонасида катта миқдорда пул олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

14 март куни Олмазор тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган, деб ёзмоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Унга кўра, 28 ёшли Ф.М. таниши 28 ёшли Ш.М.га биргаликда тадбиркорлик қилишни: тилла тақинчоқлар олди-сотдиси билан шуғулланишни таклиф қилган. 

Шу баҳонада у 2017 йилнинг сентябрь ойидан 2018 йилнинг сентябрь ойига қадар Ш.М.дан 54 000 АҚШ доллари олган. Аммо Ф.М. ҳеч қандай бизнесни йўлга қўймасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари, ҳаддан ташқари ишонувчан бўлманг, пулларингизни ва қимматбаҳо буюмларингизни бегоналарга берманг”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид