Ўзбекистон | 14:32 / 26.03.2020
78899
1 дақиқада ўқилади

«Вирус тарқалиши иқлимга боғлиқ эмас» — Нурмат Отабеков

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков АОКАда ташкил этилган брифинг чоғида коронавирус тарқалиши иқлим шароитларига боғлиқлиги ҳақидаги гапларни инкор этди.

«Биз аниқ биламиз, вируслар табиатда учраб туради. Мана шу касаллик дунёнинг 175тага яқин давлатида қайд этиляптими, уларнинг барчасида шўр ерлар ва тузли сув манбалари мавжуд. 

Шундай экан, иқлимга боғлиқ ҳолатда касаллик тарқалиши мумкин-мумкин эмас, деган фикр нотўғри.

Касаллик манбайи — бемор одам, юқтириб олиш воситаси, юқтириб олувчи шахс бор экан, ҳеч ким об-ҳавога қараб, ўзида касаллик бўлмайди деган хаёлга бориши керак эмас», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид