Ўзбекистон | 20:25 / 27.03.2020
17656
1 дақиқада ўқилади
Ҳукуматда котибият мудири алмашди
Ботир Нормаҳмадович Тоғаев ҳукуматнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ботир Нормаҳмадович Тоғаев ҳукуматнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, Ботир Тоғаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг мудири бўлиб, мазкур вазифада ишлаб келган Аъзам Эркинович Равшанов ўрнини эгаллаган.
Равшанов 2018 йил 9 октябрь куни ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов томонидан имзолаган ҳужжат билан вазифасидан озод этилган. Унинг кейинги иш жойи оммага эълон қилинмаган.