Ўзбекистон | 22:45 / 27.03.2020
13766
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Давлат раҳбарининг қарори билан, 26 март куни Жамол Лайкувватович Турсунов Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Мудофаа саноати давлат қўмитаси

Қўмита матбуот хизматидан Kun.uz`га маълум қилишларича, Жамол Турсунов 2019 йилдан то тайинловга қадар Мудофаа вазирлиги марказий аппарати бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун: Жамол Турсунов 1981 йил Самарқанд шаҳрида туғилган. 2002 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондон-муҳандислик билим юртини, 2012 йилда эса Қуролли кучлар академиясини тамомлаган.

Хизмат фаолиятини 2002 йилда Мудофаа вазирлигининг Тошкент гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмида техник бўлим бошлиғи лавозимидан бошлаган.

2019 йилга қадар Мудофаа вазирлиги тизимида бош муҳандис, хизмат, бўлим ва бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мавзуга оид