Жамият | 16:40 / 29.03.2020
12890
1 дақиқада ўқилади

Нурмат Отабеков «тиббий кузатувга олинди» атамасига изоҳ берди

Тиббий кузатувдаги шахсларнинг бегоналар билан мулоқот қилишига йўл қўйилмайди, тана ҳарорати мунтазам ўлчаб турилади.

Видеодан кадр /Ўзбекистон 24 телеканали

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков кўпчилик учун қизиқ бўлган «тиббий кузатувга олиш» атамасига изоҳ берди.

«Коронавирус касаллигига чалинган шахслар билан мулоқотда бўлганлар, эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келиниб, 14 кунга карантинга жойлаштирилган шахслар тиббий кузатувга олинганлар ҳисобланади», – деди Отабеков 29 март кунги брифингда.

Унинг айтишича, тиббий кузатув пайтида назоратдаги шахсларнинг бегона одамлар билан бевосита мулоқотига йўл қўйилмайди, кун давомида тана ҳарорати ўлчаб турилади, участка шифокори ёки ҳамширанинг ташрифи ташкил этилади.

Бундан ташқари, томоқ-бурундан олинган суртмалар вирусология лабораторияларида текшириб турилади.

Мавзуга оид