Ўзбекистон | 20:22 / 29.03.2020
92418
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 144тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан зарарланиш билан боғлиқ яна 11та ҳолат қайд этилди.

«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Сўнгги кунларда вирус беморлари нисбатан тез кўпая бошлади, 28 март куни 16 бемор қайд этилди, 29 март куни беморлар сони 40 нафарга кўпайди. Ҳозиргача вирус юқтирганларнинг 7 нафари соғайиб кетган, 2 киши вафот этган.

  • Айни вақтга келиб бутун дунёда вирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 685 мингдан ошган, шундан 146 мингдан ортиқ киши соғайган ва 32 мингдан ортиқ киши вафот этган.
     
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид