Иқтисодиёт | 11:35 / 30.03.2020
32267
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси яна ошди

Марказий банк 31 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 21,48 сўмга ошиб, бир доллар 9554,22 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 417,62 сўмга кўтарилиб, 10 637,67 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси ҳам 1,11 сўмга ошган ва 1 рубль 121,10 сўмга тенг бўлган.

Мавзуга оид