Жаҳон | 20:08 / 30.03.2020
65373
1 дақиқада ўқилади

Коронавируснинг ғайриоддий эрта аломатларидан бири аниқланди

Барселонанинг офтальмология маркази ICR хабарига кўра, баъзи ҳолатларда коронавирус эрта босқичларда конъюнктивит (кўзнинг кучли қизариши) келтириб чиқаради.

Фото: ИЗВЕСТИЯ

Коронавирус ҳаво-томчи йўли орқали – инфекция юқтириб олган одамнинг аксириши ёки йўталиши натижасида юзага келадиган кичик томчи зарралари орқали тарқалади. Шунингдек, у вирус юқтириб олган объект билан контакт қилингандан сўнг, оғиз, бурун ёки кўзни ушлаганда ҳам тарқалиши мумкин. 

ICR Тиббий директори Игнаси Юргенс маълумотига кўра, баъзи тадқиқотлар вируснинг конъюктивит келтириб чиқаришини ҳам кўрсатмоқда. 

Шу туфайли, конъюктивит бўйича офтальмологга мурожаат қилган, респиратор касаллиги аломатларига эга бўлган, шунингдек, хорижда, айниқса, инфекция тарқалган ҳудудларда бўлган одамларнинг коронавирус юқтириб олганини гумон қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача, нафас олишнинг қийинлашиши, ҳароратнинг кўтарилиши, йўтал, таъм ва ҳид сезгиларининг йўқолиши - COVID-19 хасталигини келтириб чиқарувчи коронавирусни юқтириб олганликнинг аломатлари сифатида таъкидланган эди.

Мавзуга оид