Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 145тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан зарарланган яна бир бемор тўғрисида хабар берди.
«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Маълум бўлишича, даволанаётган беморларнинг 20 нафарида пневмония ҳолати кузатилмоқда. Уч нафар беморнинг аҳволи оғир, икки нафарининг аҳволи нисбатан оғир.
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. Сўнгги кунларда вирус беморлари нисбатан тез кўпая бошлади, 28 март куни 16 бемор қайд этилди, 29 март куни беморлар сони 40 нафарга кўпайди. Ҳозиргача вирус юқтирганларнинг 7 нафари соғайиб кетган, 2 киши вафот этган.
- Айни вақтга келиб бутун дунёда вирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 722,6 мингдан ошган, шундан 151,7 мингдан ортиқ киши соғайган ва 34 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025