Ўзбекистон | 23:20 / 30.03.2020
68624
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда вирусдан зарарланиш ҳолатлари 150тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари яна биттага ошгани ва жами ҳолатлар сони 150тага етгани тўғрисида маълумот берди.

«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1тага ошиб, 150 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция 1 нафар тошкентлик фуқарода аниқланди», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни тасдиқланганди. 30 март куни жами 10та ҳолат ҳақида хабар берилди. Шу вақтгача вирусдан зарарланганларнинг 2 нафари вафот этган, 7 киши соғайиб кетган.

  • Айни вақтда Ўзбекистонда Тошкент шаҳридан ташқари Тошкент, Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида коронавирус қайд этилган.
  • Коронавирус жаҳон бўйлаб тарқалишда давом этмоқда, 30 март ҳолатига кўра, вирусдан зарарланиш ҳолатлари 765 мингдан ошган. Шундан 37 мингга яқин киши вафот этган, 160 мингдан ортиқ киши соғайиб кетган. 

Мавзуга оид