Поликлиникаларда эҳтимолий беморларни изоляция қилиш учун фильтрлар мавжуд — Отабеков
Республикадаги барча амбулатор поликлиника муассасаларида коронавирусга гумон қилинган беморларни изоляция қилиш мақсадида фильтрлар ташкил этилган. Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, махсус ҳимояланган ва тайёргарликдан ўтган тиббиёт ходимлари муассасага келганларнинг орасида коронавирусга гумон қилинганлар бўлганда уларни изоляция қилишади.
«Поликлиникаларга келувчилар орасида коронавирус симптомлари мавжуд бўлганларни зудлик билан аниқлаш чоралари кўрилган. Бунинг учун тиббиёт муассасасида фильтр мавжуд — ҳимояланган ва махсус тайёргарликка эга ходим ўтиради. У потенциал беморларни эрта даврда аниқлаш ва изоляция қилиш учун келганларни фильтрдан ўтказади», деди Нурмат Отабеков АОКА қошидаги махсус штабда ўтказилган брифингда.
Шунингдек, Давлат бош санитария инспектори тез ёрдам хизматидаги тиббиёт ходимларини ёлғон чақириқлар билан чалғитиш масаласига тўхталиб ўтди.
«Тиббиёт ходимларига талаб жуда ҳам юқори бўлган айни пайтда тез ёрдам орқали арзимас сабаблар билан ёлғон чақириқ қиладиганлар ҳам бор. Бу жуда оғриқли масала. Биров ёлғон чақириқ қилганда, ҳақиқатан коронавирус белгилари бўлган бемор ёрдамсиз қолиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бир йилда тез ёрдам орқали 10 мингдан кўпроқ ёлғон чақириқ кузатилади. Бунга чек қўйиш мақсадида Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги кескин чоралар кўриш масаласини кўриб чиқмоқда», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
16:06 / 07.06.2024
"Саратон ва бошқа жиддий касалликлар боғчадаги сифатсиз таомланишдан келиб чиқмоқда" - мутахассис билан суҳбат
14:59 / 05.06.2024
“Болаларга чириган картошка едиришмоқда” – Нурмат Отабеков
18:11 / 13.12.2023