Путин ва Трамп коронавирус ҳамда нефть билан боғлиқ вазиятларни муҳокама қилди
Россия ва АҚШ президентлари телефон орқали суҳбатлашиб, коронавирус пандемияси ва жаҳон нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилишди.
Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, Владимир Путин ва Дональд Трамп коронавирус хавфига қарши кўраётган чоралари бўйича ўзаро маълумот алмашишган.
Икки давлат етакчиси жаҳон нефть бозори ҳолати бўйича фикрлар алмашишган ва бу масалада энергетика вазирлари даражасида икки томонлама маслаҳатлашув ўтказишга келишиб олишган. Шунингдек, ўзаро мулоқотни давом эттиришга келишилган.
Аввалроқ Трамп Путин билан нефть нархлари, савдо ва коронавирусга қарши курашни муҳокама қилмоқчилигини маълум қилган. У таъкидлаб ўтганидек, нефтнинг қардсизланиши Москва ва Ар-Риёд ўртасидаги “уруш” натижаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024