Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Карантин даврида онкологик касалликка чалинган беморлар учун керак бўладиган препаратлар етарли» – Нурмат Отабеков
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг айтишича, карантин даврида онкологик касалликка чалинган, химиотерапия, нур терапияси олаётган беморлар учун керак бўладиган препаратлар жойларда етарли миқдорда. Айни вақтда Республика онкология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудлардаги барча филиаллари тўлиқ ишламоқда.
«Мен бевосита бу саволга жавоб беришдан олдин Республика онкология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти билан гаплашдим. Марказнинг барча вилоятлардаги филиаллари ҳозирги кунда тўлиқ ишлаб турибди. Химия терапия учун керак бўладиган препаратлар жойларда етарли миқдорда мавжуд.
Мабодо бемор учун нур терапияси керак бўлса ва ушбу имконият сиз яшаб турган вилоятда мавжуд бўлмаса, у ҳолда Республика онкология илмий-амалий тиббиёт марказининг жойлардаги филиалига мурожаат қилишингиз керак. Нур терапиясини олувчилар учун нафақат Тошкент шаҳрига, балки қўшни вилоятларга юбориш бўйича алоҳида график мавжуд», дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
08:35 / 13.05.2026
Санэпидқўм: Ўзбекистонда ҳантавирус бўйича вазият барқарор
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
18:50 / 27.01.2026