Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик шифокор коронавируснинг енгил аломатларига эга беморларни ҳам карантинга олишга чақирди
Италияликларга коронавирусга қарши курашда ёрдамлашаётган хитойлик шифокор касалликнинг ҳар қандай аломатига эга беморларни шифохонага ётқизишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бундай шахсларни уйда карантинда қолдириш – Уҳан сценарийсига ўхшаш фалокатга олиб келади. Чунки уларнинг ҳаммаси кўрсатмаларни 100 фоиз бажармайди.
Фото: REUTERS / China Daily
30 март куни хитойлик шифокор COVID-19 касаллигини даволаш билан боғлиқ аччиқ тажрибаси билан ўртоқлашди. Bloomberg агентлиги хабарига кўра, айни пайтда хитойлик шифокорларнинг бир гуруҳи Италияда маҳаллий ҳамкасбларига ёрдам бермоқда. Улардан бири Сичуан университети Ғарбий Хитой шифохонаси респиратор касалликлари бўлими бошлиғи Лян Цзун Ан коронавирус юқтириб олганларни уйда даволаш натижасида эпидемия янада хуруж олишини айтди.
Лян сўзларига кўра, Уҳанда енгил аломатларга эга ва шифокорлар назоратига муҳтож бўлмаган баъзи беморлар уйда қолдирилган. Якунда эса карантин шартларини бузиб, кўчага чиқишган ва бошқа одамлар билан контактда бўлишган ёки ўз оила аъзоларига касалликни юқтиришган. Қайд қилиш жоизки, Хитойдаги касалланганларнинг энг кўпи айнан Уҳан шаҳридан бўлган.
Коронавируснинг тезкор тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган ягона чора – ниҳоятда қаттиқ карантин бўлган. Хубэй вилояти маъмурияти стадион, офислар ва мактабларни касаллик даражаси қандай бўлишидан қатъи назар, барча учун вақтинчалик шифохонага айлантиришган. Шундан сўнг COVID-19 тарқалиши пасайган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой 30 март куни коронавирус эпидемиясига барҳам берилганини эълон қилди. Ўтган кун давомида мамлакатда касаллик юқтириб олганлар сони атиги 3 мингни ташкил қилди. Хубэй вилояти эса карантинни бекор қилди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025