Жаҳон | 00:16 / 01.04.2020
8391
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби пандемияга қарши курашиш учун жаҳон ЯИМнинг 10 фоизи миқдорида пул чоп этишни таклиф қилди

Антониу Гутерриш намуна сифатида АҚШ конгрессининг Америка иқтисодиётининг қарийб 10 фоизини ташкил этувчи 2 трлн доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорини кўрсатди. 

Фото: Reuters

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш пандемияга қарши курашиш ва унинг иқтисодий оқибатларининг олдини олишда ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш учун АҚШга ўхшаб жаҳон ЯИМнинг 10 фоизи миқдорида пул чоп этишни таклиф қилди.

"Бизга жаҳон ЯИМнинг камида 10 фоизини ташкил этувчи умумий, мувофиқлашган жавоб керак. Ривожланган мамлакатлар буни қила олади ва айримлари амалга оширишни бошлади", деди у.

Гутерриш намуна сифатида АҚШ конгрессининг Америка иқтисодиётининг қарийб 10 фоизини ташкил этувчи 2 трлн доллар маблағ ажратиш тўғрисидаги қарорини кўрсатди. 

"Мен глобал миқёсда ҳам худди шундай қилиш керак деб ҳисоблайман. Бу ривожланаётган мамлакатларнинг таҳдидларга муносиб тарзда жавоб қайтариш учун пул чоп этишимизни билдиради", - деди у.

Аввалроқ БМТ ўрта ва паст даромадли давлатларга коронавирусга қарши кураш ва унинг оқибатларини енгишда ёрдам бериш учун мақсадли жамғарма ташкил этиши хабар қилинганди.  

Мавзуга оид