Жаҳон | 01:17 / 01.04.2020
7840
1 дақиқада ўқилади

БМТнинг Женевадаги бўлинмаси 9 ходими коронавирусга чалинди

БМТнинг Женевадаги тузилмаларининг 9 ходимида коронавирус аниқланди. 

Фото: UN(архив фото)

Бу ҳақда БМТнинг Женевадаги бош қароргоҳи вакили Алессандра Веллуччи маълум қилди

Гап БМТнинг Савдо ва тараққиёт анжумани, инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ҳамда Миллатлар саройида жойлашган қароргоҳи ходимлари ҳақида бормоқда. Уларнинг исмлари маълум қилинмаган. 

Веллуччининг таъкидлашича, БМТ Швейцария ҳукумати ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан қоронавирус тарқалиши олдини олиш ва тайёргарлик чоралари бўйича яқиндан ишламоқда.

Аввалроқ БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик халқаро ташкилотнинг бутун дунё бўйлаб 78 ходимида коронавирус аниқланганини маълум қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид