Ўзбекистон | 19:57 / 01.04.2020
6971
2 дақиқада ўқилади

Эпидемиологик ҳолатларда Ўзбекистонга дори воситаларини олиб кириш жараёни соддалаштирилмоқда

Эндиликда эпидемиологик ҳолатлар вужудга келган тақдирда хавфли юқумли касалликларнинг профилактикаси учун қўлланиладиган дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилмасдан олиб кирилади.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида маълум қилинди.

30 март куни парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинган.

Таклиф қилинган қонун лойиҳаси кам учрайдиган касалликларни даволаш ва уларнинг ташхисида қўлланиладиган орфан тиббий буюмлари, ўта хавфли касалликлар профилактикаси учун дори воситалари билан ўз вақтида таъминлаш кўзда тутади.

Шунингдек, эпидемиологик фавқулодда ҳолатларда, соғлиқни сақлаш тизимини юқумли касалликларнинг профилактикаси, даволаш, ташхис дори воситалари ва тиббий буюмлар билан ўз вақтида таъминланишининг имконияти ошади.

Маълумот учун, амалдаги тартиб бўйича муайян янги дори воситаларини Ўзбекистонга олиб келиш ва реализация қилиш турли мураккаб келишув-синов жараёнларини талаб қилади.

Мавзуга оид