Жаҳон | 20:45 / 01.04.2020
28098
1 дақиқада ўқилади

Mercedes-Benz коронавирус пандемияси ортида ўз логотипини ўзгартирди

Mercedes-Benz автомобилсозлик компанияси коронавирус пандемияси ортида ижтимоий масофалашувга амал қилиш муҳимлигини таъкидлаш мақсадида ўз логотипини вақтинча ўзгартиришга қарор қилди. 

Компания логотипининг “карантин” вариантида уч нурли юлдуз унинг атрофидаги айлана билан туташмаган. Маълумки, компаниянинг анъанавий логотипида юлдуз айлана билан туташган ҳолда тасвирлаган. Янги логотипда эса юлдуз кичрайтирилиб, у билан айлана ўртасида масофа ҳосил бўлган.

Facebook/Mercedes-Benz

Компания шу тариқа пандемия вақтида одамлар ўзини коронавирусдан ҳимоялаш ва уни бошқаларга юқтирмаслик учун ўзаро масофа сақлашлари лозимлигини тарғиб қилган.

Аввалроқ Audi ва Volkswagen компаниялари ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган мақсадда логотипларини ўзгартирганди. Ушбу компаниялар ҳам шу йўл билан ижтимоий масофалашув муҳимлигини яна бир бор эслатиб қўйишган.

Мавзуга оид