Ўзбекистон | 21:45 / 01.04.2020
78577
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 181тага етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 8 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 181тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 12 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 167 бемор даволанмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид