Жаҳон | 12:46 / 02.04.2020
14766
1 дақиқада ўқилади

Конгода ток уришидан 20 киши ҳалок бўлди

Конго Республикаси пойтахти Браззавил яқинида юқори волтли электр узатиш линияси узилиши оқибатида ток уришдан 20 киши ҳалок бўлди. 

Фото: EPA

Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.

“Браззавилдаги кучли ёмғирлар давомида 1 апрель соат 5лар атрофида чақмоқ уришдан электр узатиш линиялари узилиб кетди”, дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ушбу линия Energie electrique du Congo давлат электр энергетика компаниясига тегишли бўлган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, фалокат қурбонларидан баъзилари ўз уйларида, баъзилари кўчада жон беришган.

Жароҳатланганлар шифохонага жойлаштирилган. Таъкидланишича, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Мавзуга оид