Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 187тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 6 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 187тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 12 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 173 бемор даволанмоқда.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги Вирусология институти клиникасида даволанаётган 90 нафар бемордан 23 нафарида пневмония ҳолати тасдиқланган. Унинг қўшимча қилишича, беш нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи нисбатан оғирроқ деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025