Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 227тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 6 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.
Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 227тани ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.
Сўнгги кунларда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қайд этилиши кескин ўсмоқда - 2-3 апрель кунлари Ўзбекистонда жами 46 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.
Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков нега карантин чекловлари кучайтирилаётганига қарамай мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони ошаётганини карантинга олинганлар орасида кўпчиликда вирус аниқланаётгани билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имконини тақдим этди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025