Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусга қарши Россияда ишлаб чиқарилган вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди
Аввалроқ америкалик тиббиёт ходимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовлари натижаларини эълон қилишганди.
Коронавирусга қарши вакцина прототиплари кемирувчилар ва приматларда синовдан ўтказилмоқда, одамларда синаш июндан бошланади. Бу ҳақда «Вектор» илмий маркази директори Ринат Максютов маълум қилди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, вакцинани маймунларда синаш апрель охиригача ўтказилади, шундан сўнг клиник олди тадқиқотлари босқичига ўтилади.
«Кейинги босқич эса одамларда ўтказилади», — деди у.
Максютов аввалроқ COVID-19 йўқолиб кетмаслигини, мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини айтганди.
Куни кеча америкалик тиббиёт ходимлари янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовлари натижаларини эълон қилишди. Кўрсаткичлар умидли деб айтилмоқда, аммо олимларнинг олдинда қиладиган ишлари ҳали кўп.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025