Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура ходимлари ўз маошларининг яна бир қисмини коронавирус инфекциясига қарши курашга хайрия қилди
Бош прокуратура ходимлари ўз маошларининг яна бир қисмини коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиб берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.
«COVID-19 пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига маблағлар ўтказиш давом этмоқда.
Мазкур акция доирасида Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ўтказиб бергани ҳақида олдин хабар берган эдик.
Прокуратура тизими ходимлари бу хайрли ишларини давом эттириб, ўз маошларининг яна бир қисмини «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказдилар.
Аввал ҳам қайд этилганидек, давлатимиз ғамхўрлиги самараси ўлароқ, инфекция таъсирида ҳали ҳеч ким ҳеч нарсага муҳтожлик сезгани йўқ.
Бу каби акциялар синовли дамларда халқимизни янада жипслаштиради, ҳамжиҳатликни кучайтиради», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025