Иқтисодиёт | 20:00 / 07.04.2020
6904
2 дақиқада ўқилади

Бюджет ташкилотларининг биринчи даражали тўловлари узлуксиз амалга оширилмоқда – Молия вазирлиги

Молия вазирлиги жорий йилнинг март ойи иккинчи ярми учун  иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилгани ҳақида маълумот берди.

«Молия вазирлиги Ғазначилиги бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга иш ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаш, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чораларини таъминлаш бўйича узлуксиз фаолиятини давом эттирмоқда.

Хусусан, ушбу муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ғазначилик жамоаси ишни онлайн тизимида ҳамда ходимлар ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда бюджет ташкилотларининг биринчи даражали тўловлар узлуксиз амалга оширилишини таъминламоқда.

Жорий йилнинг 6 апрель куни ҳолатига кўра, бюджет ташкилотлари томонидан тақдим қилинган сўровномаларга асосан бюджет маблағлари ҳисобидан март ойи иккинчи ярми учун жами 2 трлн 501 млрд сўмлик (99 фоиз) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилди.

Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий тузилмаларида бюджет ташкилотлари томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун якуний хисоб китобларга асосан тақдим қилинган сўровномаларга асосан тўлаб бериш ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда», дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Аввалроқ Молия вазирлиги алоҳида техник ходимлари карантинга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга оид