Кундалик тутиш зарурати бежиз эмас – Бош прокуратура изоҳи
6 апрелдан бошлаб Бош прокуратура фуқароларга кундалик юритишини сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар қилгандик. Унда карантин даврида ҳар бир фуқарога қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориш тавсия этилган.
Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов бу чорани шундай изоҳлади:
– Бош прокурор фармойиши асосида бош прокурор биринчи ўринбосари бошчилигидаги махсус гуруҳлар коронавирусга чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади. Кундалик тутишни сўрашдан мақсад, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, бир бемор ўнлаб одамларга касаллик юқтириши мумкин. Аммо суриштирув пайтида кимлар билан учрашганини аниқ айтиб бера олмайди. Бу аввало инсоннинг ўзи, яқинлари ва бошқаларнинг саломатликларини сақлашга қаратилган.
Мавзуга оид
14:54 / 15.09.2021
Мактаб электрон кундалиги қанча туради: 20 000 ёки 8600 сўм?
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
00:07 / 25.11.2020