Жаҳон | 19:46 / 07.04.2020
6713
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг матбуот котиби бирорта ҳам брифинг ўтказишга улгурмасдан ўз лавозимини тарк этади

CNN телеканалининг маълумот беришича, Гришэм ўзининг илгариги лавозимига қайтади: АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампнинг матбуот котиби бўлади.

Фото: AP

Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришэм ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Стефани Гришэм 2019 йил июлда Оқ уй матбуот котиби лавозимини эгаллаганди. Ўтган вақт давомида у бирор марта ҳам журналистлар олдида чиқиш қилмади.

CNN телеканалининг маълумот беришича, Гришэм ўзининг илгариги лавозимига қайтади: АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трампнинг матбуот котиби бўлади.

Гришэмнинг кетиши Оқ уй аппаратининг янги раҳбари Марк Медоуз ўз жамоасида ўзгаришлар қилаётгани билан боғлиқ, деб қайд этади телеканал. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид