Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ва Ким Чен Ин учрашувида АҚШ ва Шимолий Корея журналистлари жанжаллашиб кетди – ОАВ
Фото: REUTERS / Kevin Lamarque
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги учрашув вақтида америкалик ва шимолий кореялик журналистлар ўртасида жанжал чиқди. Бу ҳақда CNN телеканали мухбири, Оқ уй журналистлари орасига кирувчи Жим Акостага иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” хабар берди.
Мухбирнинг таъкидлашича, воқеа оқибатида Оқ уйнинг янги матбуот котиби жабр кўрган.
“Менга янги матбуот котиби Стефани Гришэм Трамп ва Кимнинг учрашувини ёритиш учун яхшироқ жой эгаллаш вақтидаги можарога тушиб қолгани айтилди. Манбанинг маълум қилишича, Гришэм “жанжал оқибатида” лат ейиш жароҳати олган”, деб ёзган Акоста твиттерда.
30 июнда Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги қуролсизлаштирилган ҳудудда учрашишди. Улар Корея яриморолини шимол ва жанубга ажратувчи ҳарбий-демаркация чизиғида бир-бирлари билан сўрашиб, сўнгра Пханмунжом пунктида музокаралар ўтказишган. Трамп билан у ерга Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳам ташриф буюрган.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026