Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уҳан очилди, аммо шаҳар одатий ҳаётга қайтмади
Коронавирус тарқалиши ўчоғи бўлган Хитойнинг Уҳан шаҳрининг қайта очилиши пайдо бўлган хавотир, қийинчиликларни йўқ қила олмади.
Ер куррасидаги деярли барчанинг ҳаёт тарзини ўзгартириб ташлаган пандемия бешиги — Уҳан шаҳри, карантини тугатилди. Ўн ҳафтадан ортиқ вирус билан курашган шаҳар эндиликда ҳам жаҳон ҳамжамияти диққат эътиборида: Уҳан аҳолиси қандай қийинчиликларга дуч келмоқда? Жаҳон халқлар яна нимага тайёр туриши лозим?
Шаҳарда иш бошлаган тадбиркорлар ҳам режага мос ишлай олмаяпти. Ҳукумат ҳалигача Уҳанга кириш ва чиқиш оқимини назорат қилмоқда. Шунингдек, мактаб ва бошқа оммавий муассасалар ҳануз ёпиқ.

Коммунистик партия раҳбарияти 11 миллион аҳолига эга шаҳарни январда ташқи олам учун ёпганди. Кўпчилик буни Хитойнинг авторитар режими тутган беўхшов чора, деб билди. Аммо эпидемия пандемия кўринишини олганда бошқалар ҳам Хитой тажрибасидан намуна ола бошлади.
Коронавирусдан сўнг, йўқотилган даромадлар ва иш ўринлари, келтирилган қурбонликларнинг тўлиқ ўлчовини Уҳан мисолида кўриш мумкин. Январдан буён Хитойда коронавирус билан боғлиқ ўлим қайд этилмаган куннинг эртасига Уҳан очилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Шаҳарни уяли телефонига махсус илова ўрнатган фуқаролар тарк этиши мумкин. Иловада фойдаланувчининг шахсий маълумотлари, тиббий варақа тарихи ва риск гуруҳига мансублиги ҳақида батафсил маълумот сақланади. Ҳукумат эса ҳозирда ҳам аҳолини уйда қолишга чақирмоқда.
Уҳанликларни карантин қоидаларига қатъий риоя этишга ўргатиш шарт эмас: улар ўн минглаб ўлимга гувоҳ бўлишди. Бу одамларнинг психикасига таъсир қилган. Шаҳар ҳам аввалги мегаполис каби жозибасини кўз-кўз этмаётир. Шаҳарликларнинг етказиб бериш хизматига мурожаат этиши ошиб бормоқда. Аммо истеъмолчилар хариди секин-аста бирламчи озиқ-овқатдан пардоз ва саёҳат анжомларига алмашмоқда.

Бир суткада Уҳандаги 94 фоиз бизнес ўз фаолиятини қайта тиклади. Аммо уларнинг ишчанлик қобилияти ҳақида аниқ рақам мавжуд эмас. Асосий муаммолар ишчиларнинг корхоналарга қайтиши бўлмоқда. Таъкидланишича, Уҳан саноати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1/5 кам энергия сарф этмоқда.
Жаҳон мамлакатларининг кўпида пандемия билан кураш авжида бўлгани учун, Хитой саноати катта экспорт ҳажмини тасаввур қилмаяпти. Уҳан ўзида эпидемия авж олган февраль ойида бирорта мол-мулк олди-сотдиси қайд этилмади.
Аҳолининг харид қуввати баланд эмас, кичик корхоналарни юритувчи иш берувчилар ходимларга маош бериш учун етарли маблағга эга эмас. Йирик ишлаб чиқарувчилар эса сотилмай қолган товарлар, экспортга кетмай қолган моллардан хавотирда.

Уҳандаги йирик умумий овқатланиш масканлари ижара ва бошқа мажбурий тўловларни кечиктиришни сўраб ҳокимиятга мурожаат қилган. Шунингдек, улар давлатдан субсидия олишдан умидвор бўлмоқда. Шаҳар очилганига қарамай, бошқа провинцияларда тартиб қатъийлаштирилгани туфайли вазият юмшамаган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025