Жаҳон | 00:04 / 07.04.2020
5370
1 дақиқада ўқилади

Европа иттифоқи коронавирусга қарши курашувчи ҳарбий гуруҳ ташкил этади

Европа иттифоқи коронавирусга қарши курашувчи тезкор ҳарбий гуруҳни таъсис этади.

Фото: Shutterstock

Бу ҳақда Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ЕИга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг видеойиғилиши натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Боррелнинг таъкидлашича, мудофаа вазирлари ҳарбий тажрибани пандемияга қарши курашда қандай қўллаш мумкинлигини муҳокама қилишган. 

“Биз вазирлар билан ЕИга аъзо давлатлар ўртасида ахборот ва энг яхши тажрибани алмашишни қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий компетентликни қандай қўллаш мумкинлигини ўрганишга қарор қилдик. Бунинг учун биз Европа иттифоқи бош штаби раҳбарлигида Европа иттифоқи ташқи сиёсий хизмати доирасида тезкор гуруҳ ташкил этишимиз мумкин”, деб айтган Боррель.

Унинг таъкидлашича, ҳарбий гуруҳ НАТО билан тўлиқ мувофиқликда ва унга қўшимча сифатида тузилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид