Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ҳокимлиги биносида коронавирус аниқланмаган – Нурмат Отабеков
Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирусга чалинган одам аниқлангани ҳақидаги хабарлар нотўғрилиги маълум қилинди.
Бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Тошкент шаҳар ҳокимлигида коронавирусга чалинганлар аниқланмаганини маълум қилди.
«Тошкент шаҳри ҳокимиятида ҳам коронавирус аниқлангани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Бу хабарлар нотўғри ва ҳақиқатдан йироқ. Бундай маълумот ким томонидан тарқатилган бўлса ҳам, уларга бунинг учун алоҳида жавобгарлик белгиланади», дея қайд этди Нурмат Отабеков.
Маълумот учун, айни вақтда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган 194 нафар бемор даволанмоқда.
Бундан аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус ташхиси қўйилган беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкониятини тақдим этганди. Харитада беморлардан бири касалхонага келишдан олдин Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳудудида бўлганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025