Ўзбекистон | 22:57 / 09.04.2020
32002
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, коронавирус тарқалиши олдини олишда кўмак кўрсатиш мақсадида қўшни Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон коронавирус пандемияси вақтида Хитой, Эрон ва Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

Қардош тожик халқига юборилган инсонпарварлик ёрдами биринчи навбатда вирус тарқалиши олдини олишда зарур бўлган тиббий воситалар, жумладан антисептик ва зарарсизлантирувчи воситалар, тиббий халатлар, қўлқоплар, бахилалар, респираторлар, тиббий кўзойнаклар ва минг тонна ундан иборат бўлган

Инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан Душанбега 18 та вагонда жўнатилган. Уни Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим ва соғлиқни сақлаш вазири  Насим Олимзода кутиб олган.

Мавзуга оид