Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Сурия халқига 150 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Ёрдам юклари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ТИВ ва Туркиянинг ваколатли органлари кўмагида етказилган. МХДҚга кўра, учрашувда Сурия билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.
Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Президент Садир Жапаровнинг топшириғига биноан Қирғизистон Сурия халқига 150 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини юборди. Ёрдам — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда, шунингдек Туркиянинг ваколатли органлари кўмагида етказилган.
Махсус акция доирасида Сурияга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари — ун, гуруч, шакар, ўсимлик ёғи ва бошқалар топширилди.
«Мазкур гуманитар ташаббус Қирғизистон президенти ва халқининг тинчликни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда ёрдамга муҳтож мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш йўлидаги садоқатини тасдиқлади», дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тарқатган хабарда.
Сурия ҳукумати вакиллари эса президент Аҳмад аш-Шаръа ва бутун халқ номидан Қирғизистон халқига миннатдорчилик билдирган: «Сизнинг ёрдамингиз айни пайтда айниқса муҳим, Сурия халқи Қирғизистон ташаббусини биродарлик рамзи сифатида қабул қилади».
Маълум қилинишича, учрашув чоғида томонлар мавжуд муаммоли масалаларни, минтақавий кун тартибини ҳамда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини ҳам муҳокама қилган.
Мавзуга оид
19:41 / 17.12.2025
«У энди Путинга керак эмас». The Guardian Башар Асаднинг Москвадаги ҳаёти ҳақида ёзди
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
08:51 / 17.12.2025