Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи бошқа давлатларга 20 млрд евролик ёрдам дастурини йўлга қўяди
Европа иттифоқи ҳамкор давлатларга коронавирус пандемияси ва унинг оқибатлари билан курашишга қаратилган ёрдам дастури “Team Europe”’ни йўлга қўймоқда.
Бу ҳақда Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
“Мақсад энг заиф давлатларга, жумладан Африкага, Европа иттифоқи билан қўшни давлатларга ҳамда Осиё-Тинч океани, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги давлатларга ёрдам беришдан иборат”, деб айтган Боррель Брюсселдаги матбуот анжуманида.
“Team Europe” ёндашуви Европа иттифоқи, унга аъзо давлатлар ва молиявий ташкилотлари, жумладан Европа инвестиция банки ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки ресурсларини бирлаштиради”, деб тушунтирган Европа иттифоқи вакили.
Боррель Европа комиссияси ва Европа инвестиция банки мавжуд маблағлардан Европа иттифоқининг ташқи сиёсий фаолиятига 15,6 млрд евродан кўпроқ маблағ ажратишга ваъда берганини эслатиб ўтган.
“Европа иттифоқи давлатлари ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки мажбуриятлари эвазига 200 млрд евродан кўпроқ пул оламиз”, деб қўшимча қилган Боррель.
Брюсселда таъкидланишича, ушбу ёрдам биринчи навбатда тақдим қилинадиган объектлар энг юқори хавф остидаги одамлар, жумладан, болалар, аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамда мигрантлар, қочқинлар, ички кўчирилган одамлар ва уларни қабул қилувчи ҳамжамиятлар вакиллари бўлади.
Ёрдам пакети соғлиқни сақлаш соҳасидаги инқироз ва ундан келиб чиқувчи гуманитар эҳтиёжлар: соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, сув таъминоти ва санитария, ҳамкор давлатларнинг салоҳияти ва пандемияга қарши курашга тайёрлиги, ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш, ночорликни камайтириш бўйича ҳукумат ислоҳотларига жавоб беришга қаратилади.
7 апрелда Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқи коронавирусга қарши кураш учун бутун дунё бўйлаб 15 млрд евродан кўпроқ маблағ ажратишини эълон қилганди.
“Биз бутун дунёнинг мувофиқлашган муносабати билан пандемияни уддалай оламиз. Мана, нима учун биз ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Коронавирусга қарши кураш бутун дунёда устун келаётганига ишончимиз комил бўлиши бизнинг манфаатларга хизмат қилади”, деб айтганди Урсула фон дер Ляйен.
Мавзуга оид
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
20:22 / 17.09.2025
Евроиттифоқ шарқий чегараларда «дрон девори» барпо этилишини тезлаштирмоқда
15:47 / 06.08.2025